• eye
Раҳбарият
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи
Раҳбар : Баходир Қахраманович Юсупалиев
Қабул : Чоршанба: 15:00 дан 17:00 гача
Телефон : +998 71 276-59-28
Email : bakhodir.yusupaliev@ssv.uz

Тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Юсупалиев Баҳодир Каҳраманович 1972 йилда Сирдарё вилоятида туғилган.

1995 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.

1995-1996 йй. — Тошкент педиатрия тиббиёт институти болалар хирургияси кафедраси шифокор-интерни.

1996-1997 йй. — Гулистон шаҳар марказий поликлиникаси хирурги, травматолог-ортопеди, тез тиббий ёрдам шифокори.

1997-2002 йй.  Тиббиёт санитария бирлашмаси марказий поликлиникаси хирурги.

2002-2005 йй. — Тиббиёт санитария бирлашмаси қошидаги «Ўзбекистон» очиқ акциядорлик жамияти бош директори ўринбосари.

2005-2009 йй. — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси мутахассиси, бошқарма бошлиғи ўринбосари.

2009-2012 йй.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг соғлиқни сақлаш масалалари бўйича бош мутахассиси.

2012-2015 йй. — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофазани ривожлантириш шуъбаси мудири.

2015-2017 йй.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири.

2017-2020 йй.— Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари.

2020 йилнинг апрелидан буён — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари –Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари
Раҳбар : Норбоев Холмамат Нуралиевич
Қабул : Душанба: 15:00 дан 17:00 гача
Телефон : +998 71 276-03-37
Email : kholmamat.norboev@ssv.uz

Х.Норбоев 1977 йилда Самарқанд вилоятида туғилган бўлиб, Самарқанд, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида ҳарбий соҳанинг санитария-эпидемиология йўналишида фаолият юритган. Мутахассислиги – гигиенист-эпидемиолог шифокор. 2002 йилдан бошлаб бир қатор ҳарбий унвонларга сазовор бўлган, 2018 йилда эса тиббий хизмат подподковниги даражасига эришган. СЭОЖС бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланишдан аввал Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бош санитария врачи – Санитария-эпидемиология назорат маркази бошлиғи бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари
Раҳбар : Атабеков Нурмат Сатиниязович
Қабул : Сешанба: 15:00 дан 17:00 гача
Телефон : +99871 276 92 99

1957 йилда туғилган Нурмат Атабеков кўп йиллар давомида гигиена, санитария ва эпидемиология соҳасида турли лавозимларни эгаллаб келган. Жумладан, Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқарма бошлиғи,  Республика ОИТСга қарши курашиш маркази директори ҳамда Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти директори лавозимларида ишлаб келган. Тайинловдан аввал эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари
Раҳбар : Курбанов Ботиржон Журабоевич
Қабул : Пайшанба: 15:00 дан 17:00 гача
Телефон : +99871 276-60-27
Email : botirjon.kurbanov@ssv.uz

Курбанов Ботиржон Журабоевич 1979 йилда туғилган. Кўп йиллар давомида санитария-эпидемиология соҳасида фаолият юритган. У II даражали “Саломатлик” ордени соҳибидир. Тайинловдан аввал Б.Курбанов Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари
Раҳбар : Ҳайитов Қобулжон Исоқулович
Қабул : Жума: 15:00 дан 17:00 гача
Телефон : +99871 276-60-32
Email : kobuljon.khayitov@ssv.uz

Ҳайитов Қобулжон Исоқулович 1986 йил 19 июнда Навоий вилояти Хатирчи туманида тўғилган. 2007 йили Тошкент молия институтини тамомлаган. "Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси" махсус унвонига эга. 

2007-2008 йй.

-

Ўзбекистон-Россия ЎзДонМаш қўшма корхонаси Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими мутахассиси

2008-2010 йй.

-

Ўзбекистон-Россия ЎзДонМаш қўшма корхонаси Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи

2010-2010 йй.

-

"ЭффектАгроТехсервис" масъулияти чекланган жамият бухгалтери, бош бухгалтери

2010-2011 йй.

-

Халқ банки Юнусобод филиали менежер маслаҳатчиси, бўлим бошлиғи

2011-2012 йй.

-

Вақтинча ишсиз

2012-2013 йй.

-

Давлат солиқ қўмитаси Даволаш-соғломлаштириш мажмуаси Бухгалтерия ҳисоби бўлими етакчи иқтисодчиси

2013-2017 йй.

-

Давлат солиқ қўмитаси Даволаш-соғломлаштириш мажмуаси бош бухгалтери

2017-2017 йй.

-

Давлат солиқ қўмитаси Моддий-техника таъминоти ва хўжалик ишлари бошқармаси Давлат солиқ қўмитаси Марказий аппарати бухгалтерия ҳисоби бўлими бошлиғи

2017-2018 йй.

-

Давлат солиқ қўмитаси Моддий техника таъминоти ва хўжалик ишлари бошқармаси Марказий аппарат бухгалтерия ҳисоби бўлими бошлиғи

2018-2019 йй.

-

Давлат солиқ қўмитаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси давлат солиқ катта инспектори

2019-2020 йй.

-

Давлат солиқ қўмитаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси давлат солиқ бош инспектори

2020-2020 йй.

-

Давлат солиқ қўмитаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи ўринбосари

2020 й. - 2020 йй.

-

Давлат солиқ қўмитаси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси Бухгалтерия бўлими давлат солиқ бош инспектори

 

Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Муаммо ҳақида маъмурга хабар беринг