• eye
Янгиликлар
time 28.11.2020
1534
БОТУЛИЗМДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Юртимизда бозорларда, савдо мажмуаларида турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини савдо қилинишига гувоҳ бўламиз. Савдога чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини барчасини ҳам хавфсизлиги кафолотланган деб, бўлмайди.

БОТУЛИЗМДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Юртимизда  бозорларда, савдо мажмуаларида турли хил озиқ-овқат маҳсулотларини савдо қилинишига гувоҳ бўламиз. Савдога чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини барчасини ҳам хавфсизлиги кафолотланган деб, бўлмайди.

Айрим фуқоролар сифати ва хавфсизлиги кафолотланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланмаган жойларда, бозорларда аҳолига сотиш орқали тирикчилик қилишга ҳаракат қилади. Айниқса хонадон шароитида турли хил кансерваларни тайёрлаб, айнан байрам арафасида савдога олиб чиқадилар. Бундай кансерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш – ботулизм касаллиги учраб туради.

Бунинг сабаби оддий – уй шароитида консерва маҳсулотлари тайёрлашда  зарур технологик жараёнлар, санитария меъёрларига тўла риоя қилинмайди. Натижада консервага тушган ботулизм споралари тез ривожланади ва заҳарли токсинлар чиқаради.

Ботулизм споралари билан зарарланган консерва маҳсулотларининг ташқи кўриниши ва таъмида деярли ўзгариш кузатилмайди. Айрим холатларда  шиша идишнинг тунука қопқоғи шишади. Бундай маҳсулотни истеъмол қилиб заҳарланган одамда унинг белгилари пайдо бўлиш жараёни икки соатдан саккиз-ўн кунгача чўзилади. Ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, қорин соҳасида оғриқ пайдо бўлиши, жисмлар кўзига иккита бўлиб кўриниши (диплопия), ютиш ва гапириш қобилиятини пасайиши, бўйин ва оёқ мушаклари заифлашиши касалликнинг клиник белгиларидир. Касалликни хонадон шароитида ўз билганича даволаш қатъиян ман этилади.

Бундай вазиятда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Акс ҳолда, касалликнинг оғир шакллари – юрак, қон-томир ва нафас тизими хасталиклари юзага келиши, бунинг натижасида беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

Ҳар қандай касалликлар каби, ботулизмнинг олдини олиш ҳам инсоннинг ўз қўлида.

Хонадон шароитида бодринг, помидор, паттисон маринадлари, баклажон икраси каби консерва махсулотларини тайёрлашни тавсия этмаймиз. Бундай шароитда тайёрланган консерва махсулотларининг сифатига хеч ким кафолат бера олмайди. Чунки консерва маҳсулотлари тайёрлашдаги зарур технологик жараёнлар, яъни консерва заводларидаги каби юқори босим остида, 120-125 градус иссиқликда ўтказиладиган стерилизация жараёнини уй шароитида бажариб бўлмайди.

  Айнан шундай сифат сертификати, ёрликларига эга булмаган, бир сўз билан айтганда истеъмол учун яроқсиз ҳисобланган консерва маҳсулотлари бозорларда, кўча-кўйларда белгиланмаган ноқонуний савдо расталарида сотилаётган бўлса, истеъмолчи сифатида бундай махсулотларни харид қилмаслигимиз керак.

Хонадон шароитида  олча, олхўри, узум, шафтоли, ўрик каби мевалардан қиёмлар, бодринг, помидор, каромлардан сирли идишларда тузламалар, мевалардан қоқилар тайёрланса мақсадга мувофиқ бўлади.

 Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари  мутахассислари тегишли давлат ва жамоат тузилмалари вакиллари билан ҳамкорликда бозорларда, савдо мажмуаларида, белгиланмаган жойларда уй шароитида таёрланган консерва  маҳсулотлари сотилишининг олдини олиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, мунтазам рейдлар ўтказиб келишмоқда. Таълим-тарбия муассасаларида ва жамоат жойларида фаолият юритаётган умумий овқатланиш шахобчаларида санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш доимий эътиборда.

Ўз навбатида ишлаб чиқарувчиларимиз ҳам халқимиз дастурхонига хилма-хил маҳсулотлар етказиб бериш мақсадида, кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда. Бугун юртимиздаги қайси бир савдо мажмуаси ва бозорга кирсангиз, улардаги маҳсулотларнинг хилма-хиллигини кўриб кўзингиз кувонади. Хусусан, гипермаркет, супермаркет ва минимаркетлар, бозорларда саноат усулида, технологик жараёнлар ҳамда белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқарилган консерва маҳсулотларининг барча турлари мавжуд. Уларни сақлаш шароитига ҳам тўла риоя этилади. Ушбу маҳсулотларнинг деярли барчаси мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва сифати мувофиқлик сертификати билан кафолатланган.

Дастурхонларимизни безатиш учун ана шундай замонавий савдо масканларимизга ташриф буюриш мақсадга мувофиқдир. Сотиб олинган ҳар бир озиқ-овқатнинг сақланиш шароитига ва муддатига ҳам қатъий риоя этиш зарур. Истеъмол учун яроқлилик муддати ўтиб кетган торт, пишириқлар ва бошқа қандолат маҳсулотлари ҳамда салатларни истеъмол қилиш соғлиққа зарар етказади.

Қисқа қилиб айтганда, ҳар ким ўзи ва оиласининг соғлиғи учун аввало ўзи масъул эканини унутмаслиги керак.

 

Санитария-эпидемиологик осойишталик

 ва жамоат саломатлиги хизматининг

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

                                                                                                                

Сўнгги янгиликлар
Тадбирлар тақвими

Тадбирлар тақвими

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Муаммо ҳақида маъмурга хабар беринг